logo_img Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги gerb_img
«ТИЛ ВА АДАБИЁТ ТАЪЛИМИ»
Илмий-методик журнал

2008 - янги сон ҳақида хабарлар:

2008 - № 11

2008 №11 - МУНДАРИЖА

Журнал шарҳи

МИТТИ
ТАДҚИКОТЛАР ЖАМУЛЖАМ

Журнал мундарижасини варақласангиз, «Тоғай Мурод ижодида окказионал сўзлар» деган мақолага кўзингиз тушади. «Окказионал сўзлар, асосан, ясовчи аффикслар ҳамда сўзларни қўшиш орқали морфологик ва синтактик усулда ҳосил бўлади. Шунингдек, семантик усул билан ва сўз маъноларининг кўчиши натижасида ҳам окказио-нал сўзлар вужудга келади», дейди муаллиф — филология фанлари номзоди Маърифат Қосимова.

Дарҳақиқат, ўзбек адабиётининг йирик сиймоларидан бўлмиш Тоғай Мурод ижодини ҳар томонлама ўрганиш ва тадқиқ этиш мумкин. Тадқиқотчи Маърифат Қосимова адиб асарларидан жуда кўп иқтибослар келтириб, унинг окказионал сўзлардан фойдаланишдаги маҳоратини очиб беради. Масалан, «Байроқчи ажи-бужи дорилар билан булғанмиш жанда чопон беради» («Отамдан қолган далалар», 63-б.).

«Тил ва адабиёт таълими» журналининг ҳар бир сонида бундай мақолалар мунтазам равишда эълон қилинади. Бу эса ўзбек тилининг, ўзбек адабиётининг номаълум қиррапари тадқиқот мавзуларига сероб эканидан далолатдир. Бу соҳада илмий изланиш олиб бораётганлар ана шу «очилмаган қўриқ»ларни забт этишмокда,

Журналнинг 2008 йилдаги 11-сонида «Адабий тақвим», «Методика», «Адабиётшунослик», «Бир ғазал таҳлили», «Тилшунослик» каби доимий рукнлар остида юқорида таъкидлаганимиздек, турли мавзудаги мақолалар эълон қилинган. Қайси мақолага кўз югуртирманг, кўпчиликка маълум бўлмаган янги бир фикр ўртага ташланганини англай-сиз. Бу эса она тили ва адабиётдан дарс берувчи ёки шу соҳада илмий изланиш олиб бораётган мутахассисларни фикран бойитади.

Фанни улкан уммонга қиёслаган донишмандлар ҳар бир миллатнинг тили ва адабиётида ўрганишга арзигулик жиҳатлар кўплигини ҳам инкор этмаган бўлардилар. «Тил ва адабиёт таълими», таъбир жоиз бўлса, ана шундай ўрга-нилаётган мавзуларни халққа, ўз муш-тарийларига беминнат етказиб бераётган нашрлардан бирига айланганлиги диққатга сазовордир.

МУХБИРИМИЗ

МUNDARIJA

Adabiy taqvim

Қозоқбой Йўлдошев. Замонларни кесиштирган ёзувчи …… 3

Мetodika

Muborak Mirzarahimova. 6-sinfda o`quvchilarga inson qiyofasini tasvirlashni o`rgatish …… 18

N.Hayitboyeva. 6-sinfda «O`rin-joy otlari» mavzusi bo`yicha o`yinlar …… 26

Munira Shodmonova. IX sinfda Odil Yoqubovning «Ulug`bek xazinasi» romanini o`rganish …… 30

Ozoda Boltaboyeva. Adabiyot darslarida mahalliy adabiyot vakillari ijodini o`rganish …… 36

Adabiyotshunoslik

Шавкат Ҳайитов. Алишер Навоий ва муаммо илми …… 42

Санобар Олтибоева. Илмий ва бадиий услуб уйғунлиги …… 45

Сурайё Исломова. Кенжа ўғил ҳақидаги эртакларда ялмоғиз образининг бадиий талқини …… 49

Bir g`azal tahlili

Жамол Камол. «Қизил, сориғ, яшил...» …… 55

Tilshunoslik

Ирода Бакирова. Хаттотликка оид сўзларнинг аффиксация усули билан ясалиши …… 60

Маърифат Қосимова. Тоғай Мурод ижодида окказионал сўзлар …… 67

2008-yil - Yoshlar yili

Акбаржон Ҳасанов. Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари тилининг айрим хусусиятлари …… 75

Til saboqlari

Раъно Толипова. Феъл замонларининг ясалиши …… 79

Davlat tilini o`qitish masalalari

Дилдора Нуриддинова. Русийзабон ўқувчиларга ўзбек тилининг баъзи нутқий қурилмаларини рус тили билан қиёслаб ўргатиш …… 83

Қундузхон Ҳусанбоева. Рус синфларда А.Ориповнинг «Онажон» шеърини ўрганиш …… 86

Etimologiya

Икром Холмуродов. Топонимик атамалар хусусида …… 95