logo_img Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги gerb_img
«ТИЛ ВА АДАБИЁТ ТАЪЛИМИ»
Илмий-методик журнал

2008 - янги сон ҳақида хабарлар:

2008 - № 09

2008 №09 - МУНДАРИЖА

Журнал шарҳи

РУКНЛАР ОСТИДАГИ РАНГ - БАРАНГЛИК

«Тил ва адабиёт таълими» журналининг янги 9-сонида Б.Менглиев, Р.Сай-фуллаева, Г.Маҳмудова, Х.Сувонованинг «Она тили таълимининг долзарб масалалари» мавзусидаги мақолалари эълон қилинган бўлиб, муаллифлар ўзбек тилшунослиги том маънодаги мустақил фан сифатида шаклланганини, тилимизнинг ўзига хос ички курилишини бошқа тиллар қолипларига солмасдан ўрганиш фаннинг устувор вазифаси эканлигини таъкидлаш асносида муҳим таклифларини ўртага ташлайдилар.

Журналнинг ушбу сонидан бошлаб янги «Мунозара» рукни очилди. Ушбу рукн «Оила» илмий-амалий маркази тадқиқотчиси Ш.Алламуротованинг иккинчи тил ўқитиш муаммоларига бағишланган мақоласи билан бошланади. Муаллиф кўтарган мавзу долзарб характерда бўлиб, айрим ўзбек хонадонлари фарзандлари русийзабон мактабларда ўқиб она тилини сўзлашув нутқи даражасида билишларини афсусланиб таъкидлайди. «Шунинг учун уларга ўзбек тили дарсида ўзбек тилини ўргатиш эмас, балки адабий нутқ кўникмаларини ривожлантириш зарур», дейди муаллиф.

Бундан ташқари, «Таржимашунослик», «Маънавий қадриятларимиз», «Тилшунослик», «Тил тарихи», «Методик почта» каби рукнлар остида бир-биридан қизиқарли мақолалар ҳам муштарийлар эътиборига ҳавола қилинди.

МUNDARIJA

Muammolar... Vazifalar... Yechimlar...

Бахтиёр Менглиев, Раъно Сайфуллаева, Гулбаҳор Маҳмудова, Хосият Сувонова. Она тили таълимининг долзарб масалалари …… 3

Мetodika

Nazira G`ulomova, Mavluda Mullamuhamedova. Islom Karimov- ning «Yuksak ma`naviyat - yengilmas kuch» asarini ona tili va adabiyot darslarida o`rganish yuzasidan tavsiyalar …… 12

Gulnora Po`latova. 5-sinfda «Leksikologiya» mavzusi bo`yicha mustahkamlash darsi …… 18

Munozara

Шаҳноза Алламуротова. Иккинчи тил ўқитишда адабиётнинг ўрни …… 24

Adabiyotshunoslik

Муҳаббат Холмуротова. Огаҳий шоҳбайтлари …… 27

Шавкат Ҳайитов. Алишер Навоийнинг сажъ қўллаш маҳорати …… 29

Шаҳноза Тўйчиева. Чўлпоннинг диалог яратиш маҳорати …… 34

Adabiy taqvim

Қутлибека Раҳимбоева. Ҳаёт ҳақиқатлари яқинидаги ижод …… 45

2008-yil - Yoshlar yili

Нафосат Ўроқова. Икром Отамурод ижодида поэтик тафаккур тарзи …… 53

Tarjimashunoslik

Наргиза Досбаева. Жек Лондоннинг «Ҳаётга муҳаббат» асари таржималари хусусида …… 60

Ma'naviy qadriyatlarimiz

Ҳуснигул Жўраева. Маънавият саркори …… 66

Tilshunoslik

Фахриддин Бадалов. Ҳозирги замон тилшунослигида этник менталитет муаммоси …… 69

Маъмуржон Саидхонов. Ремаркаларда ишоралар ифодаси …… 73

Til tarixi

Қувондиқ Қодиров. Сифат сўз туркумининг ўрганилиши тарихидан …… 78

Qiyosiy tilshunoslik

Дилафрўз Муҳаммадиева. Ўзбек ва қирғиз тилларида асcимиляция …… 81

Til saboqlari

Раъно Толипова. Турланиш …… 87

Metodik pochta

Малика Мислиддинова. «Девону луғотит-турк» асарида кўп маъноли сўзлар …… 92

Xabar va lavhalar

Янглиш Эгамова. Бобур абадияти тантаналари. …… 94