logo_img Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги gerb_img
«ТИЛ ВА АДАБИЁТ ТАЪЛИМИ»
Илмий-методик журнал

2008 - янги сон ҳақида хабарлар:

2008 - № 07

2008 №07 - МУНДАРИЖА

Журнал шарҳи

ЎҚИТУВЧИГА ЭНГ ЯҚИН ҲАМРОҲ

"Тил ва адабиёт таълими" журналининг 7-сони нашрдан чикди. Журналнинг илк саҳифаларидан ўрин олган «Методика» рукни остидаги Малоҳат Умарованинг "Она тили дарсларида маънавият тарбияси", Турсуной Юсупованинг "Морфологик ифода воситалари устида ишлаш", Қундузхон Ҳусанбоеванинг "11-синфда А.Қахҳорнинг "Адабиёт муаллими" ҳикоясини ўрганиш" мақолалари ўқитувчилар учун яхшигина кўлланма бўлиб хизмат қилади.

Адабиётшунослик рукнида Исомиддин Қодировнинг "Англия ва Америка адабиётида Бобур образи", Музаффар Алиқуловнинг "Ўткир Ҳошимовнинг "Баҳор қайтмайди" қиссасида пейзаж" номли мақолалари берилган бўлиб, улардаги бадиий тасвирлар ва қизиқарли тахлиллар ҳаммани бирдек эътиборини тортиши турган гап.

Филология фанлари доктори, СамДУ профессори Бекмурод Йўлдошевнинг "Саидризо Ализода — ўзбек маърифатпарварлиги вакили" номли мақоласи «Адабий тақвим» рукни остида берилган бўлиб, унда Саидризо Ализоданинг ҳаёт йўли, ижоди, илмий-педагогик фаолияти ҳақида ўқиш мумкин.

Тилшунослик рукни остида эса ЎзМУ катта ўқитувчиси Шуҳратхон Имяминова қаламига мансуб "Ўзбек тилида бўғин типларининг лингвистик ва статистик таҳлили" (А.Қахҳорнинг "Синчалак" қиссаси матни асосида) билан танишишингиз мумкин. Мақолада бўғиннинг вазифасини аниқлаш, тузилишини фарқлаш, талаффуз ва ёзувдаги кўплаб хатоларнинг олдини олишга доир билимларга эга бўласиз.

Шунингдек, журналнинг бу галги сонида "Хожа Ахмад Яссавийнинг янги топилган ҳикматларини", "Баҳру байт мусобақалари учун матнлар", "Инглиз тили дарсларида ижодий фикрлашга ўргатиш", "Ўзлашган сўзлар имлоси", "Матн бирикмалари ҳақида мулоҳазалар", "Топонимлар ва гидронимларда халқлар ўтмиши", "Алмаий — шоир ва таржимон" каби бир-биридан қизиқарли мақолаларни ўқиб, ўзингизга керакли маълумотларга эга бўласиз.

Райҳона ХЎЖАЕВА

МUNDARIJA

Мetodika

Malohat Umarova. Ona tili darslarida ma'naviyat tarbiyasi …… 3

Tursunoy Yusupova. Morfologik ifoda vositalari ustida ishlash. …… 7

Qunduzхon Husanboyeva. 11-sinfda A.Qahhorning «Adabiyot muallimi» hikoyasini o`rganish …… 11

Adabiyotshunoslik

Шавкат Ҳайитов. «Муншаот» таркибидаги бир мактуб ҳақида …… 18

Иномиддин Қодиров. Англия ва Америка адабиётида Бобур образи …… 22

Музаффар Алиқулов. Ўткир Ҳошимовнинг «Баҳор қайтмайди« қиссасида пейзаж …… 26

Adabiy taqvim

Бекмурод Йўлдошев. Саидризо Ализода - ўзбек маърифатпарварлиги вакили. …… 33

Bir g`azal tahlili

Жон ва жонон можароси. …… 41

Tilshunoslik

Шуҳратхон Имяминова. Ўзбек тилида бўғин типлари- нинг лингвистик ва статистик таҳлили …… 50

Manaviy qadriyatlarimiz

Хожа Аҳмад Яссавийнинг янги топилган ҳикматлари …… 54

Amaliy foydalanish uchun

Bahr-u bayt musobaqalari uchun matnlar. (Alisher Navoiy g`azaliyoti asosida). …… 60

Ўзбек тилининг этимологик луғати …… 64

2008-yil - Yoshlar yili

Феруза Тўхлиева. Инглиз тили дарсларида ижодий фикрлашга ўргатиш …… 73

Lotin yozuvining imlo saboqlari

Раъно Толипова. Ўзлашган сўзлар имлоси. …… 76

Nuqtayi nazar

Маъруфжон Йўлдошев. Матн бирликлари ҳақида мулоҳазалар. …… 80

Abituriyentga yordam

Гулрух Соипова. Алмаий - шоир ва таржимон. …… 86

Etimologiya

Зиёвуддин Қўзиев. Топоним ва гидронимларда халқлар ўтмиши …… 88