logo_img Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги gerb_img
«ТИЛ ВА АДАБИЁТ ТАЪЛИМИ»
Илмий-методик журнал

2008 - янги сон ҳақида хабарлар:

2008 - № 06

2008 №06 - МУНДАРИЖА

Журнал шарҳи

Мазмунда беллашувчи саҳифалар

Тил ва адабиёт таълими» журналининг 2008 йил 6-сони нашрдан чикди. Унинг илк саҳифаси РТМ бўлим бошлиғи М.Абдураимованинг «Тажриба-синов якунлари» номли мақоласи билан бошланади. Унда она тили ва адабиёт фанлари бўйича амалга оширилган тажриба-синов ишларининг 4-босқичи таҳлил қилинган.

«Методика» рукни остида берилган Н.Йўлдошеванинг «6-синфда «Феъл» мавзусини мустаҳкамлаш», З.Қутлумурадованинг «Она тили дарсларида ватанпарварлик тарбияси», С.Аҳмадалиеванинг «Ўқувчилар билимини баҳолаш тажрибасидан», Қ.Ҳусанбоеванинг «Навоий асарлари ўзбекни англаш манбаи сифатида» номли мақолалари амалиётчи ўқитувчиларга яхши қўлланма бўлиб хизмат қилади.

"Адабиётшунослик" рукни остида берилган Ю.Эшматованинг «Аёл қисматининг бадиий талқини», Т.Бўриевнинг «Доробнома» достони муқаддимотлари поэтикаси», Б.Туримбетовнинг «Ҳикояларда таълим-тарбия масаласи» каби мақолалар ўқитувчиларнинг дарс жараёнида фойдаланишлари учун кўшимча материал бўлиб хизмат қилади.

Анъанавий «Адабий тақвим» рукнида Абдулла Авлоний таваллудининг 130 йиллигига бағишлаб М.Иноятованинг «Маърифатпарвар адиб» номли мақоласи берилган. Н.Сиздиқбоевнинг «Габриэль Гарсиа Маркес ижодида ёлғизлик мотиви» номли мақоласида эса, адиб ижоди атрофлича тахлил этилганига гувоҳ бўласиз.

Одатдагидек «Тил сабоқлари» рукнини профессор Р.Толипова олиб боради. Бу гал у рус тилини ўзлаштиришнинг энг мураккаб жиҳатларидан бири — «Бошқарув» ҳақида сўз юритади.

«Абитуриентга ёрдам» рукни остида қизиқарли савол-жавоблар бериб борилмоқда. Ушбу рукнда Кошифийнинг «футувватномаи султоний» асари хусусидаги материаллар билан танишасиз. Жавобларни Тошкент вилоятидаги 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ф.Мусаева тайёрлаган.

Шунингдек, журнал саҳифаларида «Сўз мулкига саёҳат», «Амалий фойдаланиш учун», «Бир ғазал таҳлили» рукни остида қатор қизиқарли мақолалар ҳам берилганки, уларни журнал саҳифаларидан ўқишингиз мумкин.

Райҳона ХЎЖАЕВА

МУНДАРИЖА

UMUMMILLIY DASTUR - AMALDA

Муҳаббат Абдураимова. Тажриба-синов якунлари …… 3

METODIKA

Nilufar Yo`ldosheva. 6-sinfda «Fe'l» mavzusini mustahkamlash …… 10

Zulayho Qutlimurodova. Ona tili darslarida vatanparvarlik tarbiyasi …… 13

Saboxon Ahmadaliyeva. O`quvchilar bilimini baholash tajribasidan …… 17

ADABIYOTSHUNOSLIK

Юлдуз Эшматова. Аёл қисматининг бадиий талқини …… 20

Тошмурод Бўриев. «Доробнома» достони муқаддимотлари поэтикаси …… 24

Байрам Туримбетов. Ҳикояларда таълим ва тарбия масаласи …… 30

TILSHUNOSLIK

Манзар Абдулхайров. Алишер Навоий асарларидаги янги аниқланган икки маъноли сўзлар талқини …… 33

Муҳайё Вафоева. Бобур поэзиясида фразеологизмлар …… 35

Азаматжон Раҳимов. Ўзбек тилида норегуляр фузия ва уни ўқитиш муаммолари …… 39

Мафтуна Раҳимова. Ўзбек тилининг семиотик масалалари...........44

ADABIY TAQVIM

Муҳайё Иноятова. Маърифатпарвар адиб …… 49

Нурғали Сиздиқбоев. Габриэл Гарсиа Маркес ижодида ёлғизлик мотиви …… 54

BIR G'AZAL TAHLILI

Жунун водийсида …… 61

TIL SABOQLARI

Раъно Толипова. Бошқарув …… 64

ABITURIENTGA YORDAM

Феруза Мусаева. Кошифийнинг «Футувватномаи султоний» асари хусусида …… 69

AMALIY FOYDALANISH UCHUN

Bahru bayt musobaqalari uchun matnlar. Lutfiy …… 71

O`zbek tilining etimologik lig`ati …… 74

DAVLAT TILINI O`QITISH MASALALARI

Қундузхон Ҳусанбоева. Навоий асарлари ўзбекни англаш манбаи сифатида …… 78

NEGA SHUNDAY DEYMIZ?

Маънолар махзани …… 90

SO`Z MULKIGA SAYOHAT

Зебохон Исоқова. Айрим сўзлар хусусида …… 93

Сабоҳат Кенжаева. Кимсан исми ҳақида …… 95