logo_img Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги gerb_img
«ТИЛ ВА АДАБИЁТ ТАЪЛИМИ»
Илмий-методик журнал

2008 - янги сон ҳақида хабарлар:

2008 - № 05

2008 №05 - МУНДАРИЖА

Журнал шарҳи

Журнал абитуриентларга ёрдам беради

"Тил ва адабиёт таълими" журналининг ушбу 5-сонида кўпгина янгиликлардан хабардор бўласиз. Жум ладан, илк саҳифада РТМ бош методисти Н.Ғуломованинг "Ғолиблар аниқланди" номли мақоласини ўқишингиз мумкин. Унда жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" кўриктанловининг республика босқичи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз.

"Методика" рукнидан ўрин олган Э.Муҳаммедованинг "Иборалар юзасидан машқ ва топшириқлар", В.Нафасованинг "Талаффуздаги сўзлар устида ишлаш", Ш.Ҳасановнинг "Мумтоз асарлар матни устида ишлаш тажрибасидан", Қ.Ҳусанбоеванинг "Бадиий-эстетик дидни шакллантириш муаммолари" номли мақолалари амалиётчи ўқитувчиларга қўл келади ҳамда улардан ўтилажак дарсларида самарали фойдаланишади деб ўйлаймиз.

"Адабий тақвим" рукни остида берилган Ортиқбой Абдуллаев ва Валида Абдуллаеванинг "Элим деб ёнган шоир" номли мақоласида шоир ва олим, фольклоршунос сифатида элга танилган Элбек (Машриқ Юнусов)нинг адабий-илмий мероси ҳақида сўз боради.

Р.Толипованинг "Тил сабоқлари" туркумидан бери-лаётган навбатдаги мақоласи "Мослашув" хусусидадир. Журналнинг ушбу сонидан бошлаб кўпчилик ўқитувчиларнинг илтимосла-рига биноан энг қийин тест савол ва топшириқлари юзасидан дарсликларда мавжуд бўлмаган материаллар бериб борилмоқда. "Абитуриентга ёрдам" номли ушбу рукнда "Музак-кири аҳбоб" ва "Рисолаи волидия" асарлари хусусидаги маълумотлар билан танишасиз. Жавобларни Низомий номидаги ТДПУ доценти Раъно Иноғомова тайёрлаган. Шунингдек, журнал саҳифаларида "Баҳру байт мусобақалари учун матнлар" ҳам берилган.

Педагогика фанлари доктори, профессор М.Мирқосимованинг "Адабиёт оламидаги янгиликлар" номли мақоласи орқали адабиёт ўқитиш методикаси, адабиётшунослик соҳасида яратилаётган ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан танишасиз. З.Ҳамидов ва Ш.Усмонова қаламига мансуб "Ҳозирги адабий ўзбек тилининг мукаммал тавсифи" номли мақолада Шавкат Раҳматуллаевнинг "Ҳозирги адабий ўзбек тили" дарслиги таҳлил қилинган.

Райҳона ХЎЖАЕВА

МУНДАРИЖА

«YILNING ENG YAXSHI FAN O`QITUVCHISI - 2008» KO`RIK-TANLOVI

Назира Ғуломова. Ғолиблар аниқланди …… 3

METODIKA

E'tibor Muhammedova. Iboralar yuzasidan mashq va topshiriqlar …… 7

Vazira Nafasova. Talaffuzdosh so`zlar ustida ishlash …… 9

Sharobiddin Hasanov. Mumtoz asarlar matni ustida ishlash tajribasidan …… 15

METODIST MINBARI

Қундузхон Ҳусанбоева. Бадиий-эстетик дид шакллантириш муаммолари …… 21

TILSHUNOSLIK

Дилором Муҳамедова, Дилафруз Носирова. Матнда қиёс мазмунининг ифодаланиши …… 31

Гулжаҳон Жуманазарова. «Ширин билан Шакар» достонидаги ҳаракат-ҳодисаларни ифодаловчи сўзларнинг лексик-семантик гуруҳланиши …… 35

ADABIYOTSHUNOSLIK

Барот Ярашев. Янги давр шеъриятининг лирик қаҳрамони …… 41

Иброҳим Турсунов. Халқ термалари ҳақида …… 45

ADABIY TAQVIM

Ортиқбой Абдуллаев, Валида Абдуллаева. Элим деб ёнган шоир …… 49

TIL SABOQLARI

Раъно Толипова. Мослашув …… 57

QIYOSIY TILSHUNOSLIK

Тўлибой Мадраҳимов. Инглиз ва ўзбек тилларидаги содда гаплар мазмуний қурилишининг компонент таҳлили …… 62

ABITURIYENTGA YORDAM

Раъно Иноғомова. «Музаккири аҳбоб» ва «Рисолаи волидия» асарлари хусусида …… 66

NUQTAYI NAZAR

Раъно Рўзимбетова. Чўлпон ижодида ватан туйғуси …… 69

AMALIY FOYDALANISH UCHUN

Баҳру байт мусобақалари учун матнлар …… 73

O`zbek tilining shakldosh so`zlar o`quv lug`ati …… 81

2008-YIL - YOSHLAR YILI

Маҳмуджон Муҳиддинов, Ҳулкар Сулаймонова. Араб тили грамматикасини ўргатишда илк назарий тушунчалар …… 84

TANQID VA TAQRIZ

Марғуба Мирқосимова. Адабиёт оламидаги янгиликлар …… 88

Зиёдулла Ҳамидов, Шоира Усмонова. Ҳозирги адабий ўзбек тилининг мукаммал тавсифи …… 93