logo_img Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги gerb_img
««ТИЛ ВА АДАБИЁТ ТАЪЛИМИ»»
Илмий-методик журнал

"Тил ва адабиёт таълими" ва "Преподавание языка и литературы" илмий-методик журналлари

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги рус тилида чоп этиладиган "Преподавание языка и литературы" журнали 1958 йилда "Совет мактаби" журналининг рус бўлими асосида ташкил этилган.Журнал "Русский язык и литературы в узбекской школе" номи билан 1991 йилгача чоп этилган.

1989 йил ноябрь ойида журналга бош муҳаррир этиб педагогика фанлари доктори, профессор Р.Т.Толипова тайинланган. Бош муҳаррир ташаббуси билан 1990 йилда бу журнал таҳририятида ўзбек тилида чоп этиладиган "Тил ва адабиёт таълими" илмий-методик журнали ташкил этилиб, бу журнал 1991 йил январдан чоп этила бошлади. Шундан буён йилига 6 (2 ойда бир) марта (умумий сони 12 та) иккита илмий-методик журналлар чоп этиб келинади.

2008 ийлдан бошлаб "Тил ва адабиёт таълими" журнали ҳар ойда, яъни 12 марта нашр қилинади.

"Преподавание языка и литературы" журналида рус тили ва адабиёти ҳамда чет тиллари ўқитувчилари, шунингдек, аспирант, докторант, тил ва адабиётдан тадқиқот олиб борувчилар учун мўлжалланган. Унда қуйидаги рукнларда методик ва илмий мақолалар чоп этилади:

  • "Проблемы. Поиски. Решения"
  • "Методика. Опыт. Мастерство"
  • "Проблемы литературоведения"
  • "Вопросы языкознания"
  • "Литературный календарь"
  • "Слово в художественном тексте"
  • "Языковая картина мира"
  • "Точка зрения"
  • "Мастерство перевода"
  • "Духовные ценности"
  • "Используйте эти материалы"
  • "Нам пишут"
  • "Зарубежная литература"
  • "О новых книгах"
  • "Хроника"
  • "Ораторское искусство"
  • "Вопросы обучения иностранному языку"
  • "В помощь абитуриенту"
  • "В помощь преподователю"
  • "Трибуна учителя"
  • "Для самообразования"
  • "Забытые имена"
  • "Новые имена"
  • "Критика и библиография"
  • "Жизнь слова" и др.

"Тил ва адабиёт таълими" журналида эса ўзбек тили ва адабиёти ҳамда чет тиллари ўқитувчилари учун қуйидаги рукнларда методик ва илмий мақолалар чоп этилади:

  • "Муаммолар... Вазифалар... Ечимлар..."
  • "Методика"
  • "Оммавий ахборот воситалари муаммолари"
  • "Адабиётшунослик"
  • "Адабий тақвим"
  • "Маънавий қадриятларимиз"
  • "Тилшунослик"
  • "Давлат тилини ўқитиш муаммолари"
  • "Чет тилини ўқитиш муаммолари"
  • "Нуқтаи назар"
  • "Амалий фойдаланиш учун"
  • "Сўраган экансиз"
  • "Сўз мулкига саёҳат"
  • "Биласизми?"
  • "Хабар ва лавҳалар"
  • "Нутқ маданияти"
  • "Этимология" ва бошқалар.

Иккала журнал ҳам Ўзбекистон ОАК томонидан илмий журнал сифатида тан олинган. Журналлар офсет усулида, нашриёт табоІи 5,14; шартли босма табоІи 9,76; шартли табоІи 4,65 ҳажмда чоп этилади. 2005 йилдан бошлаб журналлар муқоваси 4 рангли бўлиб чоп этилмоқда.

Журналлар нафақат ўқитувчиларга методик ёрдам тарзидаги материаллар, балки тил ва адабиёт фанларини ўқитишдаги илІор тажрибаларни оммалаштириш, ўқитувчиларни фан янгиликлари билан таништириш, уларнинг касбий маҳоратларини оширувчи материаллар бериб бориш билан бирга турли минтақаларда фаолият кўрсатувчи мутахассисларни бирлаштирувчи кўприк, улар учун ўз илмий изланишларини оммалаштирувчи минбар вазифасини ҳам бажаради. Журналлар ўқитувчиларни янги дарсликлар, янги чоп этилган бадиий адабиётлар, ўқув ва методик қўлланмалар, кўргазмали қуроллар ва дидактик материаллар билан ҳам таништириб боради. Аммо йилдан йилга "Тил ва адабиёт таълими" журнали адади кўпайиши кузатилса, рус тилида чоп этиладиган ягона илмий-методик журнал бўлган "Преподавание языка и литературы" журнали камайиб бормоқда. Иккала журнал ҳам фақат обуна йўли билан тарқатилади.

Журналлар манзили: 100007, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 2-уй, (Республика ўқувчилар саройи биноси жойлашган)

Телефон: (9871) 245-68-40; (9871) 245-21-93.

Факс: (9871) 245-21-93.

E-mail: til@sarkor.uz